Юта штатида яшовчи икки ёшли эгизак болалардан бири иккинчисини хавфли вазиятдан қутқариб қолди, деб ёзади Россия Биринчи канали сайти.
Хонада ёлғиз қолган болалар бурчакда турган жавоннинг қутиларига осилиб, ўйнай бошлади. Табиийки, бундай вазиятда жавон ағдарилиб кетди ва болалардан бирини босиб қолди. Бироқ уларнинг ота-онаси шовқинни эшитмай қолди ва нима юз берганлигини пайқамади.
Эгизакларнинг иккинчиси бир муддат нима юз берганлиги ва энди нима қилиши кераклигини ўйлаб турди. Шундан сўнг жавонни силжитиб, укасини озод қилди. Бунга икки дақиқа вақт керак бўлди.
Болаларнинг ота-онаси хонадаги кузатув камерасига ёзиб олинган видеони интернетга жойлади. Улар бошқалар ҳам шундай хатони такрорлаб, ағдарилиб кетиши осон бўлган мебелни болалар хонасига жойлаштирмасликка ундаш мақсадини кўзлаганлигини маълум қилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)