2016 йилги мавсумни «Андижон» футбол клубида ўтказган Бобур Акбаров фаолиятини Малайзияда давом эттиради. Бу ҳақда «Championat.asia» нашри хабар берди.
Малайзия чемпионатининг сўнгги мавсумини 5-ўринда якунлаган «Куала Лумпур» клуби Акбаров билан 1 йиллик келишувга эришди. «Андижон» билан тузилган шартнома якунига етгани учун, Бобур Акбаров Малайзия клубига эркин агент сифатида ташриф буюрган.
«Андижон» сафида ҳимоячи ўтган мавсум 24 та ўйинда майдонга тушганди. 1989 йилда таваллуд топган Бобур Акбаров бунга қадар «Гулистон», «Бунёдкор», «Навбаҳор» каби клублар шарафини ҳимоя қилган.
Янги йилдан олдин сўнгги мавсумни «Андижон» сафида ўтказган бошқа бир футболчи Жавлон Гусейнов Таиланднинг «Чаинат Хонбилл» клуби билан келишувга эришганди.
Маълумот учун, Малайзиянинг «Т-Тим» клуби Шавкат Саломов ва Фарҳод Тожиевни ўз сафига қўшишга яқин. Бу клубда яна бир ўзбекистонлик Дилшод Шарофутдинов тўп суради.
Изоҳ (0)