Концерт вақтида қўлига антисептик воситани суртган британиялик хонанда Робби Уильямс 2017 йилнинг илк мем-қаҳрамонига айланди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
42 ёшли хонанда мухлислар билан қўл ушлашганидан кейин антибактериал суюқликни ишлатди ва бир вақтнинг ўзида юзини буриштирди.
«Робби Уильямс қора халқ билан қўл ушлашганидан кейин қўлини дезинфекция қилди. Биз бунга лойиқ эканмиз», – деб киноя билан ёзди Twitter’даги фойдаланувчилардан бири.
«Энди қўшиқчилик фаолиятига якун ясаш ҳам мумкин», – дея суратга изоҳ берди хонанданинг мухлисаларидан бири.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)