Туркманистон Эрон миллий газ компаниясининг қарзи туфайли ушбу мамлакатга газ етказиб беришни тўхтатди. Бу ҳақда Туркманистон ТИВ баёнот тарқатди, деб хабар беради «ТАСС».
Баёнотда таъкидланишича, Эрон миллий газ компанияси 2013 йилдан буён муқаддам етказилган газ учун қарздорликни тугатишга «етарлича ҳаракат қилмаяпти». Бунинг натижасида катта миқдорда қарздорлик тўпланиб қолди, бу эса Туркманистон газ-транспорт инфраструктурасини сақлашда молиявий қийинчиликларни келтириб чиқармоқда.
Таъкидланишича, 2016 йилда Эрон қарздорлик юзасидан бир неча марта огоҳлантирилган, аммо бунга бирор жавоб бермаган ёки керакли саъй-ҳаракатларни амалга оширмаган.
Изоҳ (0)