Фотограф Лукас Циммерман қалин туман турли ранглар оқимига урғу берган светофорларнинг бир қатор суратларини олди. У барча суратларни Германиянинг Веймар шаҳри яқинида кечки пайт олган, деб ёзади TJournal.
Циммерман рангларнинг тумандаги кўринишига маҳлиё бўлганлигини ҳикоя қилган. Шунингдек, ноодатий вазиятлардаги суратлар биз кундалик ҳаётда эътибор бермайдиган оддий нарсаларнинг чиройини кўрсата олиши мумкинлигига урғу берган.
Циммерман тумандаги светофорларнинг илк суратларини 2013 йилда туширган. Бироқ уч йил ўтиб, у аввалги ғоясига яна қайтиб, суратлар коллекциясини тўлдирган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)