Биз кўпинча машҳур кишилар оддий одамларнинг ҳаётидан узоқ деб ўйлаймиз. Аммо улар орасида шундайлари борки, чексиз молиявий имкониятларига қарамасдан, оддийликни афзал кўради ва шу билан ҳурматимизни қозонади. AdMe куч оддийликда эканлигини исботлаган ўн нафар машҳур шахсни келтириб ўтди.
Коко Шанель
Мадемуазель Коко дунёдаги барча аёлларнинг ҳаётини осонлаштирди, ахир улар ҳам, унинг ўзи ҳам пат тақилган улкан шляпалар, кўп қаватли кўйлаклар кийишига тўғри келган. У машҳур «кичкина қора кўйлак» ни яратди ва жакет, галстукли блузка, шляпа, соябон, илматугма каби эркаклар кийим-кечакларини аёллар орасида урфга киритди. Буларнинг барчасини ўзи кийиб, шундай кийимларда ҳам чиройли кўриниш мумкинлигини кўрсатиб берди.Марк Цукерберг
Facebook асосчиси кийим танлашда лўндаликни афзал кўради, шу туфайли унинг гардеробида кулранг футболкалар «ҳукмронлик қилади». Унинг ўзи тан олишича, кийим-кечак — у ўз вақтини сарфлашни истайдиган нарса эмас. Ёш миллиардернинг даромадлари эса унинг кунига юзлаб таниқли брендлар кийим-кечакларини сотиб олиш имконини берса, ажаб эмас.Ингвар Кампрад
IKEA асосчиси узоқ йиллар давомида ҳамма нарсада оддийликни тарғиб қилади: кийимларни чегирмали дўконлардан харид қилади, арзон озиқ-овқатлар сотиб олади, қарийб 15 йил давомида эскигина Volvo автомобилидан фойдаланмоқда, самолётларда эконом-классда учади, уйи эса ўз маркаси дўконларида сотиладиган буюмлар билан жиҳозланган.Борис Жонсон
Лондон собиқ мэри, ҳозирда эса Буюк Британия ташқи ишлар вазири Борис Жонсон ишга кортеж билан эмас, оддий велосипедда боради. У велосипедни автомобилнинг ажойиб муқобили деб ҳисоблайди ва фуқароларни ундан ўрнак олишга чақиради.Женнифер Гарнер
Голливуд гўзали доим оддийлиги ва ўз молиявий имкониятларини кўз-кўз қилишга интилмаслиги билан ажралиб турган. У оддий масс-маркет дўконларига боради, озиқ-овқатларни эса ўз фарзандлари билан мутлақо оддий бозордан сотиб олади.Стив Жобс
Ўзининг «фантастик» даромадларига қарамай, олма империясининг отаси ва асосчиси ҳамиша ҳар нарсада оддийликка интилган: фақат битта форматдаги кийимларни — жинси шим, қора водолазка ва оқ кроссовка — кийган ва сарой ёки данғиллама уй деб атаб бўлмайдиган уйчада яшаган.Тайра Бэнкс
Таниқли америкалик модель ҳашаматли ресторанларга умуман эътибор қаратмайди. У ўзига арзонгина овқатланиб олиш мумкин бўлган The Cheesecake Factory каби емакхоналар мос келади деб ҳисоблайди.Рассел Кроу
Американинг энг талабгир актёрларидан бири Лос-Анжелесда жойлашган дабдабали ҳовли-жойдаги ҳаётдан воз кечиб, оиласи билан Австралияга кўчиб кетди. Кроу ранчо ва оддийгина жип сотиб олди.Хайден Кристенсен
Машҳурлик бу актёрга болалигидаёқ ёпирилди, шу туфайли 35 ёшигача у юлдузлар ҳаётининг жозибасидан чарчашга улгурди. Яқинда ўз оиласи билан ватани Канадага кўчиб ўтиб, у ерда ферма сотиб олди.Kиaну Ривз
Бу актёрнинг эзгу ишлари ва камтарона ҳаёт тарзи анчадан буён эл оғзига тушган. У ўз гонорарларини доимий тарзда хайрияга сарфлайди ёки атрофидагиларга совғалар тарқатади, жуда оддий кийинади ва Нью-Йорк метросида юриб, шундоқ ҳам ҳайратда бўлган халқни янада ҳайрон қолдиради.