Данияда Россиянинг собиқ ҳукмдор сулоласи — Романовлар оиласининг улуғи, князь Димитрий Романович 90 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда унинг рафиқаси Феодора Алексеевна баёнот берди, деб хабар қилади «Ведомости».
Димитрий Романович 1926 йили Францияда туғилган. У Россия императори Николай I нинг тўғридан-тўғри авлоди ҳисобланади.
Димитрий Романович тарихчи ва ёзувчи сифатида машҳур.