Хитойнинг Тайюань шаҳри (Шаньси провинцияси) марказида олтин тожли хўмрайган хўрознинг улкан ҳайкали ўрнатилди. Унинг тожи АҚШ сайланган президенти Дональд Трампнинг сочини эслатади. Бу ҳақда 28 декабрь, чоршанба куни CNN маълум қилди.
Ҳайкал маҳаллий савдо марказларидан бирига тегишли бўлган компания буюртмасига асосан тайёрланди. N1 ArtWalk Mall режалаштириш бўлимининг маълум қилишича, 2017 йилда хўроз компания рамзига айланади.
Интернетда аллақачон Тайюанда ўрнатилган ҳайкалнинг нусхалари сотилмоқда. Дональд Трампнинг соч турмагига эга кичик хўрозчани 57 долларга харид қилиш мумкин. Хўрознинг 10 метрли нусхаси учун харидор 1739 доллар тўлаши керак бўлади.
«Менимча, жуда ёқимтой ва кулгули хўроз. Қошлари ва соч турмаги айнан Трампники каби. У кўплаб харидорларни жалб этишига ишончим комил», — дейди хўроз нусхалари билан савдо қилувчи компаниялардан бирининг раҳбари Вэй Цин.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)