Таниқли германиялик пойгачи, «Формула-1» чемпиони Михаэль Шумахернинг даволаниш учун сарфлаган харажатлари 14 миллион фунт стерлингга яқинлашмоқда. Бу ҳақда, Mirror нашрига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, Шумахернинг бир ҳафталик даволаниш курси 115 минг фунт стерлингни ташкил қилади. Шу тариқа, у уч йил давомида 13,8 миллион фунт стерлинг сарфлади.
2013 йил декабрида Шумахер тоғ-чанғи трассасида бошидан жиддий жароҳат олди, бунинг оқибатида миясининг икки палласи ҳам зарар кўрди. Собиқ пойгачи 2014 йил сентябридан буён Швейцариядаги дала ҳовлисида реабилитация курсидан ўтиб келмоқда.
Изоҳ (0)