Нидерландиянинг N=5 реклама агентлиги уйсизлар учун тўлов терминаллари жойланган курткаларни ишлаб чиқарди. У Амстердам аҳолисига хайр-эҳсонни контактсиз банк карталари ёрдамида бериш имконини беради, деб ёзади Stock News.
Ишлаб чиқарувчилар нақд пулсиз тўловларнинг оммалашиши уйсизларнинг ҳаётини янада қийинлаштирди деб ҳисоблайди. Аксарият ҳолларда ўткинчиларнинг ёнида нақд пул бўлмаганлиги сабабли тиланчилик қилиб, пул топиш деярли имконсиз ишга айланди.
Ичига тўлов терминали ўрнатилган куртка бу муаммони ҳал этади. Бир евро эҳсон қилиш учун контактсиз банк картасини куртка эгаси кўкрагига бир неча сонияга яқинлаштириш кифоя қилади.
Тўпланган пуллар уйсизларга ёрдам маркази ҳисобига ўтади. Марказ ходимлари маблағларнинг оқилона сарфланишини назорат қилиши ва пуллар алкоголь ёки наркотик воситаларига сарфланишига йўл қўймаслиги тахмин қилинмоқда.
Агентлик курткаларнинг бир нечта прототипини тайёрлади ва уларни амстердамлик уйсизларга тарқатди. Агар синов муваффақиятли якунланса, лойиҳа кенгайтирилиши мумкин.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)