Россиянинг Тверь шаҳрида янги бекат ўрнатишди, фақат қорни тозалашни унутиб қўйишди, деб ёзади Meduza.
Қор уюмидан бекат ва ўриндиқ таянчи учун чуқурлар ҳам қазилган.
«Бу ерга қор ноябрда ёққан эди, у йўллардан кураб ташланган ва шу ҳолича қолдирилган. Бекат эса ўтган ҳафта ўрнатилди», — дейди янги бекат яқинида жойлашган дўкон сотувчиси.
Tverigrad нашрининг маълум қилишича, компания режани бажариш учун бекатни қор уюмига ўрнатган. Агар қурилма йил якунига қадар янги жойда пайдо бўлмаса, компания билан шартноманинг бекор қилиниши кутилган. Қорни тозалаш билан эса коммунал хизматлар шуғулланган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)