Миллий баскетбол ассоциацияси (NBA)нинг «Хьюстон Рокетс» жамоаси аъзоси Чинану Онуаку дебют ўйинида «юбка остидан» ёки «буви услуби» номини олган жарима забалари билан мухлисларни ҳайратда қолдирди, деб хабар бермоқда TJournal.
Онуаку 1980 йилдан буён ушбу зарбани амалга оширган биринчи баскетболчи бўлди. Охирги марта «буви услуби»даги жарима зарбасини фаолиятини якунлаган Рик Берри амалга оширганди.
Африкалик баскетболчининг айтишича, бундай зарбадан сўнг мухлислар унинг устидан кулишини билган, аммо бунга эътибор қаратмаган. Берри ўйиндан сўнг издошини мақтади ва бўйи узун баскетболчиларга «буви услуби»да жарима зарбаларини амалга оширишни таклиф қилганини айтди. Лекин ҳеч ким унинг тавсиясига амал қилмаган.
2016 йилнинг июль ойида ESPN спорт канали NBA’да жарима зарбаларини энг ёмон амалга оширувчи баскетболчиларнинг бўйи 205 сантиметрдан узун бўлганини аниқлади. Чинану Онуакунинг бўйича эса 208 сантиметрга тенг. Телеканалнинг хулоса қилишича, узун бўйли баскетболчиларга қўллар бош устида турган одатий ҳолатдан кўра «буви услуби»да зарба бериш камчиликни бартараф этишга ёрдам беради.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)