Америкалик олти ёшли қизча Эшлинд Хауэлл онасининг iPhone смартфонига ўрнатилган биометрик ҳимояни ноодатий усул билан четлаб ўтди, деб ёзади TJournal.
Touch ID’ни алдашга эришган қизча онаси унга Amazon’дан харид қилишни рад этган ўйинчоқ покемонлар буюртмасига тўловни амалга оширди.
Эшлинд ухлаётган онасига яқинлашиб, унинг бармоғини смартфонга теккизди, шундан сўнг 250 долларга 13 та харидни амалга оширди. Қизчанинг онаси уйғонгандан сўнг ечиб олинган маблағлар ҳақидаги хабарни кўриб, телефонини бузиб киришди деган хаёлга борди.
Шунда Эшлинд онасига хавотир олмасликни, харидларни у амалга оширганлигини билдирган. Беттанининг сўзларига қараганда, қиз бу ишидан жуда мағрурланиб, барча ўйинчоқлар уйга етказилишига ваъда берган. Аёл фақат тўртта буюртмани бекор қила олган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)