Қозоғистон президентининг собиқ маслаҳатчиси, мамлакат Миллий хавфсизлик қўмитасининг 2001–2006 йиллардаги раҳбари Нартай Дутбаев давлат сирларини ошкор этиш ва хизмат мансабини суиистеъмол қилишда айбланмоқда. У айни пайтда судгача тергов ишлари олиб борилаётган собиқ мансабдорлар рўйхатида турибди, деб хабар беради «ТАСС».
МХҚнинг маълум қилишича, 26 декабрь куни ўтказилган тезкор қидирув тадбирлари давомида Нартай Дутбаев, Нурлан Хасен ва Ерлан Нуртаев қўлга олинди.
Улар МХҚнинг тергов изоляторида сақланмоқда. Уларнинг ва қариндошларининг яшаш жойларида тинтув ўтказилди, ашёвий далиллар олиб қўйилди.