Россиянинг Биринчи каналида намойиш этиладиган «Севги ҳақида» («Про любовь») кўрсатувининг съёмка жараёнида ўргатилган урғочи айиқ қиз болага ташланди, деб ёзади TJournal.
Ҳодиса танаффус пайтида ҳайвонларни ўргатувчи айиққа овқат бериб, кўрсатув ходимларининг кўрсатмаларини тинглаётганда юз берган. Кўрсатув ходимаси айиққа унинг орқасидан қўл чўзди. Йиртқич ҳайвон панжаси билан қизни урди, қизнинг бейжининг ипи айиқ тирноқларига илиниб қолди. Қиз юзи билан ерга йиқилди, ҳайвон ўргатувчи дарҳол айиқни четга олди.
Қиз қанчалик оғир жароҳат олганлиги маълум қилинмаган. Ҳужумдан сўнг ўргатувчи айиқни дарҳол тинчлантирди ва унга рухсатсиз тегинмасликни сўраганлигини эслатди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)