Латвия банки «Ер» шаффоф тангасини чиқарди. Коллекция учун чиқарилган танга номинали 5 еврони ташкил этади, бироқ у 85 евродан сотилади, деб ёзади Meduza.
Танга уч қисмдан иборат. Ташқи қисми — кумуш ҳалқа; ўрта қисми — Perlucor маркали шаффоф керамика (шпинель); марказда кумушдан ишланган Ер модели.
«Ер» тангасини зарб этиш ғояси 2015 йилда Латвия банки томонидан ўтказилган энг инновацион евро танга танловида ғолиб бўлган эди. Ярим шаффоф танга адади беш минг нусхани ташкил этади.
Шпинель юқори кимёвий ва термик барқарорликка эга эканлиги билан ажралиб туради. Perlucor материали эса тиббиёт, оптика ва ҳарбий техникада ишлатилади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)