Япония компаниялари Россия–Япония энергокўприги қурилишига 11 млрд доллар ажратишга тайёр. Бу ҳақда «Россети» компанияси директори Олег Бударгин Калининградда журналистлар билан ўтган суҳбатда маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
«Шу йилги Петербург форумида Япония компаниялари бизларга чиқиб, икки давлат ўртасида энергокўприк қуриш таклифини берди», — деди Бударгин.
У мазкур масала бир неча ўн йилдан буён муҳокама этиб келинаётганини алоҳида таъкидлаб ўтди. Илгари ташаббускор томон Россия ҳисобланарди, лекин бу сафар, Бударгиннинг сўзларига қараганда, Япония компаниялари лойиҳага 11 миллиард доллар маблағ ажратишга тайёрлигини билдирмоқда.
Изоҳ (0)