Туркия АҚШ бошчилигидаги халқаро коалициядан Сурия ҳудудида унга ҳаводан ёрдам кўрсатишни сўради. Бу ҳақда WHIO хабар бермоқда.
«Халқаро коалиция ал-Боб учун жангда бизга ҳаво кўмагини тақдим этиб, шу билан ўз бурчини бажариши шарт, — деди Туркия президентининг матбуот котиби Иброҳим Қалин. — Бундай ёрдам кўрсатилмаслиги мумкин эмас, бу бизга муҳим».
Қалин, шунингдек, ал-Боб шаҳри учун жангларда ўлдирилган террорчилар сонига аниқлик киритди. Унинг маълумотларига қараганда, Туркия ҳарбийлари ҳамда уларнинг иттифоқчилари — Сурия озод армияси отрядлари 226 радикални йўқ қилган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)