«Эрудит Спорт» газетаси 2015 ва 2016 йилги мавсумларда Олий Лига клублари иштирокидаги ўйинларни қанча мухлис томоша қилиб боргани ҳақидаги инфографикани чоп этди.
- Мухлислар ташрифи борасида Тошкент шаҳри жамоалари энг паст кўрсаткични қайд этди.
- Олий Лигада ўзининг биринчи мавсумини ўтказган «Обод» клуби мамлакатнинг бир неча карра чемпионлари ҳисобланган «Пахтакор», «Бунёдкор» ва «Локомотив»дан кўпроқ мухлис тўплади.
- «Бунёдкор» стадионига бутун бир мавсум давомида ташриф буюрган мухлислар сони «Бухоро»нинг 1 та ўйинига келган ишқибозлар сонидан кам.
- Олий Лиганинг фақат 4 та клуби ўтган йилги натижасидан ўсишга эришган, 11 та клубда эса пасайиш кузатилган.
- Водий клублари нафақат «Бухоро» ва «Қизилқум»дан, «Сўғдиёна»дан ҳам ортда қолиб кетди.
Изоҳ (0)