Ироқнинг Мосул шаҳрини ИШИД жангариларидан тозалаш бўйича операция бошланганидан буён 114 минг киши уйларини тарк этди. Бу ҳақда Халқаро миграция ташкилоти баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
Илгарироқ ташкилот бу кўрсаткич 107 минг кишига тенглигини маълум қилган эди. Аммо шундан буён кўчган шахслар сони янада ошди.
Бир муддат илгари Ироқ миграция ва кўчган шахслар масалалари вазирлиги 120 минг рақамини келтирган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)