25 декабрь куни Қора денгиз соҳилида рўй берган авиаҳалокат бўйича текширув натижалари чиқмаганига қадар Ту-154 самолётларининг фойдаланишдан чиқарилиши бўйича қарор қилиниши тўғри бўлмайди. Бу ҳақда мамлакат саноат ва савдо вазири Денис Мантуров баёнот берди, деб хабар қилади «Интерфакс».
«Ҳозир ишлаб чиқарилмаётган, аммо барибир фойдаланишда бўлган самолётлар дунёда кўп. Бу самолётнинг бугунги белгиланган ресурси 40 йил, айрим чет эл муқобилларини олсак, уларнинг ресурси 60 йилга боради. Шунинг учун авиацияда ресурс белгиланишининг мезонлари бошқа-бошқа. Шу боисдан ҳам бундай қарор қабул қилинишига ҳали эрта деб ўйлайман», — деб таъкидлади вазир.
Ту-154 ҳалокатида 92 киши қурбон бўлди. Шу боис бундай самолётларни фойдаланишдан чиқариш масаласи матбуотда кўтарила бошланди. Мантуров бундай саволларга изоҳ бериб ўтди.
Изоҳ (0)