Индонезиянинг Ғарбий Кичик Зонд оролларидаги тошқинлар туфайли 100 минг киши эвакуация қилинди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Табиий офат оқибатида 20 минг уй, икки кўприк ва 60 тиббиёт муассасаси зарар кўрди.
Айни пайтда минтақада офат оқибатларини бартараф қилиш борасида ишлар олиб борилмоқда. 2017 йилнинг 4 январига қадар фавқулодда вазият эълон қилинди.
Изоҳ (0)