IKEA тунаш учун дўконларга сездирмай кириб олувчи ўсмирларга мурожаат қилди. Швед компанияси вакиллари қонунбузарларни аниқлаб, уларнинг ёшидан қатъи назар полицияга топширишга сўз берди, деб ёзади TJournal.
IKEA матбуот хизмати ходими Якоб Холмстромнинг сўзларига қараганда, компания мижозлар хавфсизлигини таъминлашга интилмоқда, шунинг учун бирор кишига тонггача дўконда сездирмасдан қолишга йўл қўймайди.
Холмстром IKEA’да тунни ўтказиш мумкинлиги, бироқ бунинг учун компания ходимларига мурожаат қилиб, бирор алоҳида сабаб туфайли истисно қилишни сўраш лозимлигини қўшимча қилди.
BuzzFeed’нинг қайд этишича, 2016 йилнинг августида YouTube’нинг Bakuna Fatata каналида намойиш этилган роликдан сўнг ўсмирларнинг кўпчилиги швед дўконларида тунай бошлаган. Роликда икки йигит шкафга яшириниб, қўриқчилар кетишини кутган ва IKEA’да тунни ўтказган. Улар маҳсулотларга зарар етказмаган, шунчаки жиннилик қилиб, каравотларда сакраган ва ухлаган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)