Франциянинг colette концептуал универсал дўкони MAD Paris ательеси билан ҳамкорликда Rolex Milgauss соатининг мослаштирилган версиясини чиқарди. Бу ҳақда Highsnobiety маълум қилди.
Бу соатлар бўйича аниқ вақтни аниқлаб бўлмайди. Чунки барча рақамлар циферблатнинг қуйи қисмида жойлаштирилган. Циферблат инглиз тилидаги I’m already late (Нима фарқи бор, аллақачон кеч қолдим) ёзуви билан безатилган.
Соат учун Rolex Milgauss модели асос бўлиб хизмат қилди. Унинг секунд мили барча шу моделлардаги каби чақмоқ кўринишида ясалган. Корпус зангламайдиган пўлатдан ишланган.
Мазкур соатдан беш нусха чиқарилган. Уларни дўкон расмий сайти орқали 17,5 минг евродан буюртма қилиш мумкин эди, бироқ партия аллақачон сотилиб кетган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)