Россиянинг Пенза шаҳрида маҳаллий аҳоли ахлат контейнеридан тимсоҳ топиб олди. Бу ҳақда журналистларга Пенза ҳайвонот боғи директори Сергей Зубцов ҳикоя қилиб берди, деб хабар қилади «ТАСС».
Унинг маълум қилишича, қутқарувчилар тимсоҳни имкон қадар тезроқ ҳайвонот боғига етказишга уринган, аммо жонивор жуда узоқ вақт совуқда қолиб кетгани боис ветеринарлар унинг ҳаётини асраб қололмаган.
Маҳаллий ҳуқуқ-тартибот бўлими матбуот котиби Сергей Поплёвиннинг маълум қилишича, тимсоҳнинг эгасини топиш ва уни жазолашнинг ҳозирча имкони йўқ. Бу масалада фуқаролардан ҳам ёзма мурожаатлар келиб тушмаган.
Изоҳ (0)