Бельгиянинг Анден шаҳрида НАТО бош аудитори Ив Шанделоннинг танаси топилди. Бу ҳақда, Sudpresse нашрига асосланиб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Унинг танаси иш жойидан 140 километр, ўзи яшайдиган Ленс шаҳридан эса 100 километр наридан топилди.
Эркак ўз жонига қасд қилгани айтилмоқда, аммо унинг оила аъзолари бу фикрга қўшилмаяпти.
62 ёшли Шанделоннинг номига учта ўқотар қурол сотиб олинган, лекин унинг танаси яқинидан бирорта қурол топилмади.
Шанделоннинг танишлари охирги пайтларда у ғалати қўнғироқлар бўлаётганидан нолиганини айтмоқда.
Изоҳ (0)