Янги йил байрамини кўтаринки руҳда нишонлаш ва аҳоли дастурхони тўкинлигини таъминлаш мақсадида Фарғона вилоятида байрамолди қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари ўтказилмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Вилоятнинг барча шаҳар ва туманлари марказида ташкил этилган байрам ярмаркалари, турли ўйинчоқлар билан безатилган арчалар барчага хуш кайфият улашмоқда.
Қайта ишлаш корхоналари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ҳамда асаларичиликка ихтисослашган хўжаликлар ўз маҳсулотлари билан иштирок этаётган ярмаркаларда Ўзбекистонда етиштирилган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харидорларга таклиф этилаётир.
Фарғона шаҳридаги марказий деҳқон бозорида ташкил этилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркасида аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш учун барча қулайлик яратилган. Тўловни нақд пулсиз амалга ошириш учун терминаллар ўрнатилган. Тоза ва озода расталарда турли ноз-неъматлар, гўшт, тухум, сут ва сут маҳсулотлари арзон нархларда сотилмоқда.
Изоҳ (0)