Россия халқ артиси, опера куйчиси Хибла Герзмава хоккей бўйича «Первий канал»нинг шу номли Кубоги доирасидан ўрин олган Россия ва Чехия ўйини олдидан мамлакат мадҳияси сўзларини унутиб қўйди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
46 ёшли опера куйчиси учрашув олдидан Россия мадҳиясини куйлади. Аввалига Герзмава ижрони вақтида бошлай олмади, кейинчалик у фонограмма қайтадан ёқилишини сўради. Кейинроқ эса у мадҳия сўзларини унутди.
Россия ва Чехия учрашуви бошланишидан бир неча соат аввал «Первий канал» телеканали ўз номли Кубок учрашувларини аудиториянинг қизиқиши йўқолгани учун трансляция қилмаслиги ҳақида маълум қилди. Телеканал матбуот хизматининг қайд этишича, канал бюджет ҳисобидан молиялаштирилмайди ва рекламадан даромад топади.
Первий канал кубоги ўйинлар намойишини «Матч ТВ»га текинга бериб юборди. Россия хоккей федерацияси президенти Владислав Третякнинг маълум қилишича, бундай қарор кутилмаган бўлди ва федерация вазиятни ўнглашга уринмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)