16 декабрь, жума куни Халқ депутатлари Бухоро вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда Бухоро вилояти ҳокимлиги расмий сайти.

Foto: Buxoro viloyat hokimligi matbuot xizmati

Фото: Бухоро вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабар беришларича, сессияда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлаган.

Сессияда ташкилий масала кўрилган. Бошқа ишга ўтгани муносабати билан Муҳиддин Эсанов Бухоро вилояти ҳокими лавозимидан озод қилинган.

Ўз навбатида, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев тавсиясига биноан, Ўктам Барноев Бухоро вилояти ҳокими этиб сайланган.

Маълумот учун, бу сўнгги икки кун давомида Ўзбекистонда олтинчи вилоят ҳокими ўзгаришидир.

Аввалроқ, Тошкент, Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларига янги ҳоким тайинланган, Самарқанд ва Навоий вилоятлари ҳокими ўзгарган эди.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.