Ўзбекистонлик футболчи Жавлон Гусейнов фаолиятини Таиландда давом эттиради. Бу ҳақда «Championat.asia» нашри хабар берди.
Унинг янги клуби «Чаинат Хонбилл» деб номланади. Жамоа якунига етган Таиланд чемпионатида 18 клуб орасида 17-ўринни эгаллаб, қуйи дивизионга тушиб кетганди. Жавлон Гусейнов уни элитага қайтаришга ёрдам беради.
Ўз вақтида Англиянинг «Ливерпуль» клуби билан Европа Чемпионлар Лигасида зафар қучган франциялик футболчи Флоран Синама Паньол ҳам «Чаинат Хонбилл» сафида тўп тепади.
Жамоада, шунингдек, япониялик Казуто Кушида, бразилиялик Рейс, Ренан Сильва ҳамда Уэсли Алекс каби легионерлар бор.
Жавлон Гусейнов ўзининг сўнгги мавсумини Ўзбекистон Олий Лигасида муваффақиятсиз иштирок этган «Андижон» клубида ўтказганди. Унинг Таиланд клуби билан шартномаси қанчага мўлжаллангани ҳақида маълумот берилмаган.
Жавлон Гусейнов Таиланд чемпионатида тўп сураётган илк ўзбекистонлик футболчи эмас. Сўнгги бор Анвар Ражабов мамлакатнинг «Бурирам Юнайтед» футбол клубида ўйнаган.
Изоҳ (0)