ОАВда шаҳзода Гаррининг янги дугонаси — актриса Меган Маркл билан биргаликда тушган илк фотосуратлари пайдо бўлди. Бу ҳақда, The Sun нашрига асосланиб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Айтилишича, жуфтлик Лондонда учрашганида журналистлар уларни суратга олган.
Гаррининг янги дугонаси ҳақидаги ахборот кўпдан буён ОАВда юргани билан улар шу пайтга қадар биргаликда суратга тушмаган эди.
2016 йилда Меган Маркл номи бўйича Google’да энг кўп сўров берилган актриса бўлди.
Изоҳ (0)