2016 йилнинг 14 декабрь куни Ўзбекистон Миллий паралимпия ассоциацияси мажилислар залида енгил атлетика бўйича Тошкент шаҳар халқ таълими ҳамда маданият ва спорт ишлари бош бошқармалари тассаруфидаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари (БЎСМ) мураббийлари учун ўқув-семинарлар бўлиб ўтди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Семинарда иштирок этган 50 нафарга яқин мураббийларга енгил атлетика спорт турининг халқаро мусобақа қоидалари, Паралимпия ўйинларига йўлланмаларни қўлга киритиш ҳамда нормативлар бажарилиш қоидалари ҳақида, шунингдек, Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) қоидалари хамда тақиқланган моддалар рўйхати борасида маълумот бериб ўтилди.
Маълум қилинишича, шу каби ўқув семинарлар сузиш спорт тури бўйича 16 декабрь куни, дзюдо спорт тури бўйича эса 20 декабрь кунлари соат 14:00 да Ўзбекистон Миллий паралимпия ассоциацияси мажилислар залида бўлиб ўтади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)