13–14 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги муносабатларнинг шартномавий-ҳуқуқий асосларини инвентаризация қилиш ва такомиллаштириш бўйича вазирликлараро маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.
Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги делегациясига Халқаро-ҳуқуқий департамент директори Арман Исетов бошчилик қилди.
Учрашув чоғида ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асослари инвентаризациядан ўтказилди, икки томонлама ҳужжатларнинг лойиҳалари ҳамда ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини ривожлантириш ва кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Музокаралар давомида ташқи сиёсат идоралари ҳуқуқий хизматларининг фаолияти тўғрисида ҳам фикр алмашилди.