Футбол бўйича клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатининг ярим финалида венгриялик ҳакам Виктор Кашшаи пенальти белгилаш учун видеотакрорга мурожаат қилди, деб ёзди «Sports.ru».
Япониянинг «Кашима Антлерс» ҳамда Колумбиянинг «Атлетико Насьональ» клублари ўртасидаги беллашувнинг 32-дақиқасида баҳсли вазият юзага келди. Виктор Кашшаи эса иккиланиб ўтирмай видеотакрор ёрдамига суянди ҳамда колумбияликлар дарвозаси томон пенальти белгилади. Кейинроқ япониялик футболчилар уни аниқ амалга ошириб, ҳисобда олдинга чиқиб олди.
Mirror буни тарихий воқеа, деб атади. Боиси ФИФА миқёсидаги халқаро мусобақаларда видеотакрорга мурожаат қилиш ҳолати илк бор кузатилди. Бунда ҳакам ўйинни бир неча сонияга тўхтатиб, бўлиб ўтган қўполликни видеода томоша қилиб қайтди.
Изоҳ (0)