Украиналик боксчи Виталий Кличкога Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) версияси бўйича супер оғир вазн тоифасида «абадий» чемпион унвони берилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Ака-ука Кличколарнинг каттасига ушбу мукофотни WBC номидан кичик Рой Жонс ташкилотнинг Голливудда ўтаётган конгрессида топширди.
«Мен собиқ Иттифоқ даврида туғилганман ва у ерда профессионал бокс тақиқланган эди. Майк Тайсон жангларини доим кузатар эдим ва супер оғир вазнда чемпиони бўлишни истардим. Орзуни амалга ошириш жуда муҳим», – деди Кличко.
Виталий Кличко охирги марта 2012 йилда рингга кўтарилган эди. 2013 йилда у сиёсий фаолиятига эътибор қаратиш учун супер оғир вазн тоифасида чемпионлик камаридан воз кечганди. Кличко WBC камарига 2004 йил ҳамда 2008–2012 йиллар давомида эгалик қилган.
Профессионал фаолиятида Виталий Кличко 45 та жангда (шулардан 41 тасида нокаут билан) ғалаба қозониб, 2 марта мағлубиятга учраган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)