Ҳиндистоннинг Ченнаи шаҳрида камида ўн киши «Варда» довули қурбони бўлди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Ҳозир ўн киши ҳалок бўлгани маълум, кун давомида қишлоқ жойларидан маълумот оламиз, лекин энг хавфли босқич ўтиб бўлди», — маълум қилди журналистларга фавқулодда вазиятлар бошқаруви миллий департаменти матбуот котиби Абхишек Шандиял.
Шаҳарда кўплаб бинолар вайрон бўлгани, бир қанча туманлар электр қувватисиз қолгани айтилмоқда. 18 минг киши эвакуация қилинди.
Илгари довул туфайли 15 минг киши эвакуация қилингани билдирилган эди.
Изоҳ (0)