Буюк Британияда йўловчилар деярли фойдаланмайдиган бир қатор темир йўл йўналишлари мавжуд. Daily Mail’га кўра, уларда юрувчи составлар «арвоҳ поездлар» деб аталади.
Темир йўл транспорти соҳаси эксперти Марк Смит газетага берган шарҳида бундай йўналишлардан воз кечиш компанияларга манфаат келтирмаслигини тушунтириб ўтди. Бундай йўналишларни ёпиш билан боғлиқ расмий жараёнлар кўп вақт, меҳнат ва пул талаб қилади. Шу боис темир йўл операторлари баъзан ушбу йўналиш бўйича составларни юргизади, ваҳоланки, одатда бундай поездларда машинистдан бошқа ҳеч ким бўлмайди. Смитнинг фикрича, бундай йўналишлардан ҳеч бўлмаганда ҳар етти кунда битта поезд ўтиши талаб этилади.
Бу каби йўналишлар у қадар узоқ масофали бўлмайди. Мисол тариқасида Сталибриж ва Манчестер шаҳарларини боғловчи йўналиш ёдга олинди. Бу йўналишнинг узунлиги 13 километрни ташкил этади.
Изоҳ (0)