АҚШнинг CharityBuzz хайрия аукциони сайтида Иванка Трамп билан қаҳва ичиш ҳуқуқи лот сифатида кўрсатилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Порталда айтилишича, аукционнинг ёпилишидан бир ҳафта олдин лот учун кўрсатилган энг юқори нарх 24 минг доллар бўлиб турибди.
Иванка ғолиб ҳамда унинг ҳамроҳи билан январь ойининг бошида 30–45 дақиқа давомида отасига тегишли Trump Tower осмонўпар биносида (Нью-Йорк) ёки Trump International Hotel меҳмонхонасида (Вашингтон) суҳбат қуради.
Иванка Трамп АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трампнинг қизи бўлиб, унинг сайловолди кампаниясида ҳақиқий юлдуз даражасига кўтарилган эди.
Изоҳ (0)