Эроннинг Iran Air миллий авиакомпанияси Boeing билан 80 та самолёт харид қилишга шартнома тузди. Келишув суммаси 16,6 миллиард долларни ташкил этди, деб хабар беради «РБК».
Шартнома доирасида Iran Air 10 йил давомида 50 та Boeing 737 ва 30 та Boeing 777 самолётларини олади. Авиакомпания бош ижрочи директори Фарҳод Парваришга кўра, бу АҚШ ва Эрон ўртасида 1979 йилги Ислом инқилобидан бери тузилган энг йирик келишув.
Boeing АҚШ ҳукумати шартномани узил-кесил маъқуллашига эришгани билдирилмоқда. Эрон 2015 йили миллий ядро дастуридан воз кечганидан сўнг кўплаб халқаро санкцияларнинг олиб ташлангани мазкур келишув имзоланишига имкон берди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.