Афғонистон шарқидаги Парвон вилоятида «Толибон» ҳаракатининг дала қўмондони Мулла Наим Кур йўқ қилинди. Бу ҳақда мамлакат ИИВ баёнотига таяниб, «Синьхуа» агентлиги маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Экспертларнинг таъкидлашича, охирги вақтларда Афғонистоннинг шарқий ва жанубий вилоятлари — Лувгар, Нангарҳор, Ҳилманд, шунингдек, мамлакат шимолидаги — Қундуз, Жўзжон ва Парвонда экстремистлар позицияларининг сезиларли даражада кучайиши кузатилган.
«Толибон» ҳаракатининг дала қўмондонлари ва жангарилари борган сари кўпроқ ИШИД террорчилик гуруҳига содиқлик ҳақида қасамёд қилмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.