Англия ва Уэльсда охирги етти йил ичида 400 га яқин одам ҳибсдан озод этилганидан кейин ёки қамоқ жазосини ўтаб бўлганидан сўнг ўз жонига қасд қилган. Бу ҳақда Британиянинг инсон ҳуқуқлари ва тенглиги масалалари бўйича жамоатчилик комиссияси ҳисоботида маълум қилинди, деб ёзади «ТАСС».
Ҳуқуқ ҳимоячиларининг таъкидлашича, ўз жонига қасд қилганларнинг 32 фоизини жинсий тажовуз туфайли ҳукм этилган ёки гумонланиб ҳибсга олинганлар ташкил этади. Ўз жонига қасд қилганларнинг тахминан ярми руҳий бузилишлардан азият чеккан.
«Давлат одамларни ҳибсга олаётганда уларнинг яна жамиятга қайтиши ва хавфсиз реабилитацияси учун жавобгарликни ҳис этиши лозим», — деди ташкилот раиси Дэвид Исаак.
Мамлакат Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби чоп этилган ҳисоботнинг барча хулосалари кўриб чиқилишини маълум қилди.
Изоҳ (0)