Аралаш турдаги жанглар устаси, Ҳайвон лақабли америкалик жангчи Эндрю Уитни рингдаги қизни тасодифан уриб юборди. Ушбу воқеа акс этган видео Twitter’да чоп этилди, деб хабар беради EuroSport.
32 ёшли жангчи Titan Fight Championship 42 доирасида қозоғистонлик Фарид Шариповга қарши кечган баҳс натижалари эълон қилинганидан сўнг ринг-гёрлни уриб юборди ва уни нокаутга учратди. Жанг якунларига кўра Уитни 49-46, 48-47, 48-47 ҳисобида мағлуб бўлди. Бу ҳақда билган жангчи жаҳл билан қўл силтади ва унинг мушти ёнида турган қизнинг жағига тегиб кетди.
Қиз оғир жароҳат олмади.
Изоҳ (0)