АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп ижтимоий тармоқлар унга ўз фикрини тезроқ ифодалаш имконини бериши ва бу жиҳатдан расмий релизлар ва мухбирлар ишидан устун туришини маълум қилди. Бу ҳақда у NBC телеканалига берган интервьюсида айтди, деб хабар беради «РИА Новости».
«Бу алоқанинг замонавий шаклидир. Мен улар орқали матбуот хабарномасига нисбатан тезроқ фикримни етказаман. Мен виждонсиз мухбирлар билан ишлагандан кўра улар орқали ҳаққонийроқ ва самимийроқ фикр айтаман», — деди бўлажак давлат раҳбари, Facebook ва Twitter’га муносабат билдирар экан.
Бундан ташқари, Трамп Массачусетс штатининг собиқ губернатори Митт Ромни давлат котиби лавозимига номзод сифатида кўрилаётганини тасдиқлади. Ундан ташқари, бу лавозимга Нью-Йоркнинг собиқ мэри Рудольф Жулиани ва МРБ директори Дэвид Петрэус даъвогарлик қилмоқда.
Изоҳ (0)