Forbes журнали 2015–2016 йилларда (1 июнь ҳолатига кўра) энг кўп даромад топган YouTube-блогерлари рейтингини тузди. Мазкур рейтингда етакчиликни PewDiePie номи билан машҳур Феликс Кьелльберг сақлаб қолди, деб хабар бермоқда «VC.ru».
27 ёшли Феликс Кьелльбергнинг YouTube’даги каналига 49,65 миллион фойдаланувчи обуна бўлган. Forbes’нинг баҳолашича, блогернинг йиллик даромади 20 фоизга, яъни, 12 миллиондан 15 миллион долларга ошди.
Феликс Кьелльберг ўз капиталини пуллик YouTube Red сервиси ва ўзи муаллиф бўлган This Book Loves You («Бу китоб сени севади») номли китобининг сотуви ёрдамида оширди.
Рейтингда иккинчи ўринни Роман Атвуд (Roman Atwood) эгаллади. Унинг каналида 10 миллиондан ортиқ обуначилар бор. Forbes унинг даромадини 8 миллион долларга баҳолади.
Кучли учликка стендап-қизиқчи Лилли Сингх (Lilly Singh) якун ясади. Қизнинг YouTube’даги каналида 10,2 миллион обуначи мавжуд. Унинг йиллик даромади 2,5 миллиондан 7,5 миллион долларгача ошди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)