Испаниянинг Сегурилья муниципалитетида катта бўлмаган самолёт қулади. Бу ҳақда El Pais нашрига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Хабарда қайд этилишича, ҳалокат оқибатида 4 киши, шу жумладан, 2 бола ҳалок бўлди. Ҳаво кемаси Мадриддан йўлга чиқиб, Португалиянинг Кашкайш шаҳрига йўл олаётган эди.
Ҳодиса сабабларига ҳозирча аниқлик киритилмаган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)