Бразилияда вертолётнинг ҳалокатга учраши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда, Agencia de Brasil’га асосланиб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Ҳодиса Сан-Паулу шаҳридан 60 километр узоқликда жойлашган Сан-Лоренсу-да-Серра муниципалитетида содир бўлди. Вертолёт ўрмон ҳудудида ҳалокатга учрагани таъкидланмоқда.
Хабарда қайд этилишича, ҳалокат оқибатида учувчи, эркак ва бири ҳомиладор бўлган икки аёл ҳаётдан кўз юмди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)