Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида 4 декабрь куни АҚШ Конгрессининг собиқ аъзоси Жеймс Моран билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Олий Мажлис Сенатининг Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси раиси С. Сафоев билан суҳбат чоғида АҚШ билан Ўзбекистон ўртасида ўзаро ишонч ва манфаатдорлик ҳамда очиқ мулоқотга асосланган муносабатлар қарор топгани қайд этилди.
Учрашувда икки мамлакат ўртасида кўплаб соҳаларда, хусусан, илм-фан, иқтисодиёт, тиббиёт, маданият ва таълим, қишлоқ хўжалиги йўналишларида йўлга қўйилган самарали ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари ҳақида фикр алмашилди.
«Ўзбекистонда мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш, иқтисодиётни юксалтириш ва демократияни ривожлантириш борасида олиб борилаётган оқилона сиёсатни юқори баҳолаймиз, — деди Ж. Моран. — Юртингизда адолатли, очиқлик асосида ўтаётган сайлов жараёнига ҳавас қилса арзийди. Сайлов участкаларидаги кўтаринки кайфият, сайловчилар учун яратилган қулайлик, шарқона одоб, юксак маданият ва ҳурмат асосида олиб борилаётган сайлов жараёнлари бизда катта таассурот қолдирди. Ўзбекистонда уюшқоқлик билан ўтаётган ушбу сиёсий жараённи бутун дунё кузатиб турибди. Бу билан ўзбек халқи ҳар қанча фахрланса арзийди».
Изоҳ (0)