Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 14-турида чемпионлик учун кураш олиб бориши кутилган ҳар учала клуб очко йўқотди. «Эль-Класико»да «Барселона» ва «Реал» ўзаро дуранг ўйнаган бўлса, «Севилья» мағлубият аламини тотиб кўрди, «Атлетико» эса ўз уйида очко йўқотди.
Диего Симеоне бошчилик қилаётган жамоа «Эспаньол»ни мағлуб этиб, очколар сони бўйича «Севилья»га етиб олиши мумкин эди. Бироқ мадридликлар 90 дақиқа давомида гол уришнинг уддасидан чиқа олмади.
Ўз навбатида «Вильярреал» «Атлетико»га етиб олиш имкониятини йўққа чиқарди.
Мазкур турни «Депортиво» майдонида ўтказадиган «Реал Сосьедад» зафар қуча олса, турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилиб олиши мумкин бўлади.
Испания Ла Лигаси 14-тур беллашувлари 3 декабрь, шанба
«Леганес» — «Вильярреал» 0:0
«Атлетико» — «Эспаньол» 0:0
4 декабрь, якшанба«Бетис» — «Сельта»«Атлетик» — «Эйбар»«Алавес» — «Лас-Пальмас»«Спортинг» — «Осасуна»«Валенсия» — «Малага»5 декабрь, душанба«Депортиво» — «Реал Сосьедад»
Изоҳ (0)