АҚШнинг Массачусетс штатидаги Бостон яқинида жойлашган Кембриж шаҳарчасида йирик ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда, CBS телеканалига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Хабарда қайд этилишича, ёнғин шаҳарнинг жануби-шарқий қисмидаги 7–8 биноларига тарқалган. Жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ. Офат оқибатида бир неча юз киши электр тармоғисиз қолган.CBS таъкидлашича, ёнғин бошланган бино қулади. Воқеа жойига бир неча ўнга яқин ўт ўчириш машинаси етиб келган. Полициячилар аҳоли зич жойлашган кварталлардаги одамларни эвакуация қилинмоқда. Ҳодиса содир бўлган жойда катта тутун кўтарилган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)