АҚШ КХДРга қарши қўшимча санкциялар жорий этди ва «қора рўйхат»га етти нафар мансабдор шахс ва 16 та компанияни киритди. Бу ҳақда АҚШ Молия вазирлиги сайтида чоп этилган хабарда маълум қилинди, деб ёзади «ТАСС».
Санкцияга киритилган шахслар ва ташкилотлар КХДР ҳукумати ёки мамлакатнинг атом дастури билан боғлиқдир. Санкция рўйхатига илмий муассасалар, савдо корпорацияларининг раҳбарлари, Атом саноати вазирлиги вакили киритилган.
Шунингдек, рўйхатга бир қатор савдо, саноат ва қурилиш корпорациялари, Air Koryo авиакомпанияси, Корея миллий суғурта корпорацияси, бир нечта банклар, жумладан, Koryo Bank киритилган.
Бундан ташқари, КХДРга тегишли 16 та ҳаво кемасига нисбатан ҳам санкциялар жорий этилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)